«янги ўзбекистон» тегли мақолалар


«Эски» Ўзбекистон қолдиқлари. Фоторепортаж
17 июл 2023, 19:41 1

«Эски» Ўзбекистон қолдиқлари. Фоторепортаж

Биз «Янги Ўзбекистон» томон шиддат билан илдамлаб кетмоқдамиз. Бироқ бизни ҳамон «эски»сининг қолдиқлари қуршаб турибди. Шиорлар, темир панжаралар, арчалар, валюта айирбошловчилар, «газондан юрманг белгилари» ва бошқа қолдиқлар — «Газета.uz» фоторепортажида.

Тошкентда халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги бошланди
3 июл 2023, 12:30

Тошкентда халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги бошланди

Тошкентда 3−7 июль кунлари Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги бўлиб ўтади. Ҳафталик доирасидаги 50 дан зиёд конференция, давра суҳбатлари ва амалий мулоқотларда 60 дан зиёд давлатдан 450 дан ортиқ сиёсат ва жамоат арбоблари, йирик бизнес вакиллари ва экспертлар қатнашади.

9 май муносабати билан «Янги Ўзбекистон боғи»га борувчилар учун автобус қатновлари йўлга қўйилади
9 май 2023, 14:25

9 май муносабати билан «Янги Ўзбекистон боғи»га борувчилар учун автобус қатновлари йўлга қўйилади

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон боғи»да бўлиб ўтадиган байрам тадбирига ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик автобус йўналишлари ташкил этилади.

«Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади» — президент
31 август 2022, 20:55

«Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади. У Янги Ўзбекистон деганда ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият тушунилишини таъкидлади. Шунингдек, 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Инновациялар вазирлиги икки марта президент китоби учун мобил илова яратишни молиялаштиришни рад этди
2 август 2022, 21:01

Инновациялар вазирлиги икки марта президент китоби учун мобил илова яратишни молиялаштиришни рад этди

Депутат Акмал Саидов таклифи билан президентнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» китоби учун мобил илова яратишга 2,6 млрд сўм сўралди. Бироқ лойиҳа Инновациялар вазирлиги ҳайъатида кўплаб саволлар туғдирди ва икки марта молиялаштириш рад этилиб, ғоя қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди.

Фото: Фарғонадаги «Янги Ўзбекистон» массиви қандай кўринишда бўлади?
16 май 2022, 17:06

Фото: Фарғонадаги «Янги Ўзбекистон» массиви қандай кўринишда бўлади?

Шавкат Мирзиёев Фарғонага сафари чоғида «Янги Ўзбекистон» массиви қурилишини бориб кўрди. Бу ерда қарийб 300 та кўп қаватли (7 дан 25 қаватгача) уйлар, ҳиёбон ва кўл, мактаб ва болалар боғчалари, саноат зонаси ва бошқа объектлар қурилиши режалаштирилган. Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Давронжон Одилов массивни қурилаётганлари орасида «энг яшил ва экологик массив» деб атади. Коммуникация эса махсус туннелдан ўтказилади.

Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб уйлар, меҳмонхона, кинотеатр ва ресторанлар қурилади
7 апрель 2022, 11:20

Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб уйлар, меҳмонхона, кинотеатр ва ресторанлар қурилади

Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб 610 гектар майдонда қуриладиган бинолар лойиҳалари билан танишди. Уй-жойлар, меҳмонхоналар, кинотеатр, ресторанлардан иборат замонавий мажмуалар тўрт қаватли ва тўрт хил дизайнга эга бўлади. Шунингдек, пиёда ва велосипед йўлаклари, ерости ва ерусти йўллари барпо этилади. Бундан ташқари, президент Олимпия шаҳарчаси лойиҳасини тасдиқлади.

«Янги Наманган» шаҳарчаси қурилишининг иккинчи босқичида 171 та кўп қаватли уйлар бунёд этилади
10 март 2022, 16:57

«Янги Наманган» шаҳарчаси қурилишининг иккинчи босқичида 171 та кўп қаватли уйлар бунёд этилади

«Янги Наманган» шаҳарчаси қурилишининг иккинчи босқичида 20 минг хонадонга эга 171 та кўп қаватли уй барпо этиш режалаштирилмоқда. Президент уйларни зилзилага бардошлилиги ва сифатини таъминлаш, уларнинг лойиҳаси юзасидан аҳолининг фикрларини тинглаш бўйича топшириқ берди. Қолаверса, вилоятда «Янги Ўзбекистон» боғини қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилгани айтилди.

31 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 январ 2022, 22:00

31 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Пекин қишги Олимпиадаси очилишида қатнашадиган Шавкат Мирзиёев, UZIMEI`ни «бюрократик ва ноқулай», деб атаган Жаҳон банки эксперти, 100 мақсадни жамлаган Тараққиёт стратегияси, 2021 йилда импорт қилинган $588 млнлик «иномарка» лар, шовқинга қарши курашни тартибга солишни таклиф қилган Адлия вазирлиги, янги тайинланган ҳокимлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 31 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Инсон қадри, ҳалоллик стандартлари, прагматик ташқи сиёсат. Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг 100 мақсади
31 январ 2022, 12:36

Инсон қадри, ҳалоллик стандартлари, прагматик ташқи сиёсат. Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг 100 мақсади

2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та йўналиш ва 100 та мақсаддан ташкил топган. 2022 йилда стратегияни амалга оширишга оид Давлат дастури доирасидаги тадбирларга 55 трлн сўм ва 11,7 млрд доллар ажратилади.

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади
24 ноябр 2021, 10:59

Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилади

Президент фармойишига кўра, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилишида «вазирлик ва идоралар штат бирликларини мақбуллаштириш» устувор йўналиш ҳисобланади. Бундан ташқари, давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш, «Очиқ идора» лойиҳасини амалга ошириш каби жиҳатлар ҳам шундай йўналишлардан ҳисобланди.

«Янги Ўзбекистон» товар белгиси остида алкоголь ичимлик ишлаб чиқарилиши мумкин
28 сентябрь 2021, 20:06

«Янги Ўзбекистон» товар белгиси остида алкоголь ичимлик ишлаб чиқарилиши мумкин

Elsun-Sharob алкоголь ичимликлар ишлаб чиқарувчи компанияси «Янги Ўзбекистон» савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берди.

Янги Ўзбекистон университети очилади — Беҳзод Мусаев
21 май 2021, 17:46

Янги Ўзбекистон университети очилади — Беҳзод Мусаев

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бу йил Ўзбекистонда «Янги Ўзбекистон» университети очилишин эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг